«Сизларга бир савол бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у зот ювилган сув қаерга кетган?»
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бугун улуғ олим, шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳақидаги ибратли бир қиссани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Кунлардан бир куни дин шайхлари ва уламоларидан бири бошчилигида бир ҳафталик исломий анжуман уюштирилди. Бу конференцияга шайх Шаъровий ҳам таклиф қилиндилар. Шайх Шаъровий таклифга биноан анжуманга ташриф буюриб, унинг биринчи мажлисига ҳозир бўлдилар. Анжуман бошланди. Шайх Шаъровий мажлис ҳайъатидан жой олдилар. Анжуманга раислик қилаётган киши ўзини илму маърифатда барчадан устун даражада дея мағрурланар ва бу билан ҳузурланар