Седана, арабчада шуниз, форсчада "сиёҳдона", русчада чернушка посевная, лотинчада Nigella sativa деб аталади. Седана ўлимдан бошқа барча хасталикларга шифо эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом томонидан ҳадиси шарифда ривоят қилинган. Шарқ халқлари седанадан оқилона фойдаланиб келишган. У кўпинча куядори сифатида ҳам қўлланилган.
Исботланган ҳақиқатлар 1959 йилда, халқаро университетларда 200 тадқиқот ўтказилиб, қора седана хусусиятлари тўғрисидаги ҳайратланарли хулосалардан иборат мақола ва маъуразалар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундай қилиб, 1400 йил олдин Пайғамбар (сав) нинг ҳадислари яна бир марта ўз исботини топган.