Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди. - Беравер. - Онам меникида оилам билан турадилар... - Саволингни бер! - Онам меникида оилам билан турадилар.. - Саволингни бер, дедим! - Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз? - Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!!! Энди саволингни бер! - Бўлди, шайх, тушундим....