Уйингизни топиб бормасин хатлар,
Ёмгирлар чертмасин деразангизни.
Сизга сирдош булсин энг улкан дардлар,
Энг майда дардлар хам кийнасин сизни.
Сизни бум-буш хона ишга кузатсин,
Факат стол сухбат курсин сиз билан,
Тунлар курпангизни зулмат тузатсин.
Ут билан яшаманг, яшанг муз билан.
Омадли йулларнинг изини ташланг,
Омадсиз йулларда юринг кокилиб,
Мени согингунча сиз шундай яшанг,
Мен шундай яшайман сизни согиниб...! Усмон Азим