"Уникига ўғирликка келгандим, ўзи мени ўғирлади"
Зикр қилинишича, бир ўғри Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг деворларига тирмашиб, ҳовлига тушиб, ўғирлагани ул-бул нарса ахтарди. Лекин ҳеч нарса топа олмади. Қараса, уй эгаси намоз ўқияпти. Молик раҳимаҳуллоҳ намозни тезда ўқиб, ўғрига ўгирилиб қарадилар ва унга салом бердилар. Кейин: “Эй биродарим, Аллоҳ сени кечирсин. Уйимга кирдинг, аммо оладиган нарса топмадинг. Мен сени бу уйдан бирор фойда топмай чиқишингга қўймайман” дедилар.
Ўрниларидан туриб, идишда сув келтириб, ўғрига: “Таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқи. Шунда сен талабида келган нарсанг (молу дунё)дан кўра яхшироқ нарса билан қайтасан” дедилар. Бу гапларни эшитган ўғри: “Хўп б