Барча укалар номидан опажонларимиз учун туҳфа...
Боролмайман ойда бир бор уйинга ҳам,
Жиянларим соғ омонми, тўқми опа.
Аҳволингни сўрашга ҳам яролмадим,
Рўзғорингда каму кўстинг йўқми опа...
Бўй чўзибди, катта ўғлинг, кўзим тушди,
Менга айтар доду арзинг йўқми опа.
Қора қозон қайнайдими, кунда икки,
Ё бировдан зарра қарзинг йўқми опа...
Шўрва емай, ноз қилардинг овқатларни,
Ҳозир уйда ҳар ҳафтада ошми опа.
Кўзинг ғариб, кичрайибди косалари,
Милтираган жажжи юлдуз ёшми опа.
Бир гапириб, минг кулардинг уйимизда,
Нега энди табассуминг синиқ опа.
Жиянларим чарчатдими, ростини айт,
Юзинг сўлғин, улар эса тиниқ опа.
Тунов куни онам эслаб, ўкинди ҳам,
Сирлашайлик, дардинг шун