Эшитдимки, қўқонлик коммунал ишчилар ер қазий туриб 13 кило тилло ғишт топиб олибдию кейин уни ҳукуматга топширибди. Ҳамманинг оғзида ҳозир шу гап. Энди ҳукумат бу тилло топилдиқни нима қилар экан, деб кўпчилик бош қотирмоқда.
Ўзбек жамиятида маҳаллийчилик қанчалик илдиз отган, деб ҳисоблайсиз?. Маҳаллийчилик қонун йўли билан тақиқланиши ва жазоланиши керакми?. Шарҳларингизни Facebook даги BBC Uzbek саҳифасида қолдиринг.
АҚШ Давлат Департаменти одам савдосига доир бу йилги ҳисоботида Ўзбекистонни "қора рўйхат" бошида қолдирган. Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон замонавий қулликка қарши етарлича курашмаяпти, қайтага ҳукуматнинг ўзи одамларни қулликка солмоқда.
Ушбу ҳафта ҳамманинг оғзида чайналган гап буёғи Сергели мошина бозорида уёғи эса Россиядаги Москва Сити қурилишида юз берган оммавий муштлашувлар бўлди. Икковида ҳам ўзбеклар қатнашган.