Қалбимнинг турида соғинчлар қат-қат,
Нигохларимда қайгу ва ҳасрат,
Сочларим оқарди аччиқ ҳақиқат,
Онажон, мен сизни жуда соғиндим!..
Бу аччиқ ҳаёт жуда бешафқат,
Кўксимни наштарга тўлдирди фақат,
Бир чимдим умрингиз экан омонат,
Онажон, мен сизни жуда соғиндим!.
Бир дилкаш топмадим онажон сиздай,
Бир дардкаш топмадим онажон сиздай,
Шундай кенг дунё мен учун тордай,
Онажон, мен сизни жуда соғиндим!..