
________________
Ойша (р.а) дан ривоят қилинди:
➖Росулуллоҳ ﷺ намозда у ёқ бу ёқга аланглаш ҳақида сўрадим. «У Шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир.» дедилар.
(Бухорий ривояти)
Анас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилинди.
➖Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Одамларга нима бўлдики намозда осмонга қарашябди.» Кейин сўзларини қаттиқлаштириб айтдиларки: «Ё бу ишларидан тўхтайдилар, ёки Аллоҳ улардан кўзларини олиб қўяди.»
( Бухорий ривояти)
Анас (р.а) дан ривоят қилинди.
➖Росулуллоҳ ﷺ менга: «Намозда уёқ бу ёқга аланглашдан сақлангин. Чунки аланглашлик ҳалокатга сабаб бўлади. Агар чорасиз қолсанг нафл намозларда рухсат. Лекин фарз намозларда жоиз эмас» деб айтдилар.
( Термизий ривояти, Саҳиҳ)
Шарҳ:
Намоз амалларнинг энг афзали, бошқа амаллардан кўра савобда энг кўпи бўлгани учун шайтон намоз ўқувчига қаттиқ ҳужум қилади. Хаёлини ҳар тарафга буришга намознинг савобини ёқотишга ҳаракат қилади.
Шу вас-васаларидан бири ҳар тарафга аланглашга буюради. Шайтонга алданиб беҳуда аланглаган инсон намознинг кўп савобларидан ажралади, аммо намози бузилмайди.
Ҳадисда намозда аланглашликнинг ўзи ҳалокат дейилмади, ҳалокатга сабаб бўладиган амал дейилди. Чунки намозда аланглаган инсон бора бора намозига диққат қилмайдиган, бепарво бўлиб қолади. Ким намозига бепарво бўлса у инсон ҳалок бўлибди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1