Хажга борди бир ўғлон, Қалби тўрида иймон, Кўриб бундай хушрўйни Араблар қолди ҳайрон. Араб йигитдан сўрди, Қай макон, қай элдан сиз? Кечиринг мен ожизни, Қай ватандан келгансиз? Йигит бошлади сўзин, Арабдан узмай кўзин: Диёрим таърифласам, Тилим ожиз сўзлар кам. Менинг элим мустақил, Инсонлари дўст ахил, Қўли дуода боболар, Шукронада момолар. Элимдир қуёшли юрт, Ариқларда сув зилол, Инсонлари меҳмондўст, Ҳар уй олдидир гулзор. Мевалар ширин шакар, Тилни ёрар қовун, тарвузлар, Ор деб жон берар эрлар. Дарахтда қушлар сайрар, Тинглаб танангиз яйрар." Aраб деди: «Бас шошманг, Мен сўрдим диёрингиз, Нечун менга жаннатдан Бунча таъриф бердингиз» Йигит деди: гулистон, Ватаним Ўзбекистон! Мен сенга