Топдим (ҳақиқатни)
Не есам меҳнатим
Қўлимдан топдим,
Мақсадга эришсам,
Йўлимдан топдим,
Ғам-ташвиш тушмади,
Осмон ё ердан,
Дўстларим, барини,
Тилимдан топдим.
Сўроқлар кўпайди,
Аниқ жавоб йўқ,
Кунимиз заҳматда,
Зарра савоб йўқ,
Меҳробдан қочамиз,
Сажда-тавоб йўқ,
Дўстларим мен ростни
Ўлимдан топдим.
Куч-ғайрат қидирдим,
Манзилсиз бари,
Югурдим, етмадим,
Чопганим сари.
Куч недир, қувват не,
Англадим нари,
Дўстларим мен кучни
Билимдан топдим.
Ҳар ёнда нотинчлик,
Ҳар кун тўполон,
Ўз йўлин йўқотиб,
Сарсон оломон
Сабабин сўраманг,
Қалбимда нолон,
Дўстларим сабабин
Зулмдан топдим.
...Ғам-ташвиш тушмади,
Осмон ё ердан,
Дўстларим, барини,
Тилимдан топдим