Ганиматдур хар бир кунимиз, Кимга тикон кимнинг гулимиз. Барчамиз хам Оллох кулимиз, Дийдор сунгги булиши мумкин. Хаёт берар кимгадир давон, Умр утар мисли бир карвон. Эртангги кун биз учун армон, Бу кун сунгги булиши мумким. Ошик дилин тингланг дардлашинг, Фикр олиб фикр алмашинг. Сузланг туйиб туйиб гаплашинг, Бу сунгги суз булиши мумкин.