Мактублар бизга муштарийлардан турли янгиликлар, кечмишлар, қувончу андуҳлар келтирувчи восита десак янглишмаймиз. Сабаби, кимдир дардини ёзиб юборса, бошқа бироқ севинчини бўлишади. Яна кимдир ҳаётидаги сирли воқеани ҳаяжон билан бизга битиб йўллайди. Ушбу хат ҳам ана шундай ғаройиб воқеани жиззахлик мухлисимиз Назира Қулмуҳамедова тилидан ҳақида сўзлайди. Бу воқеа содир бўлганида мен кичкина қизалоқ эдим. Ўшанда ҳамма ёппасига Гулсара аммам ҳақида гапирарди. Элас-элас эслайман, ҳатто бир қўшнимиз мени тўхтатиб, "Аммангни кўрдингми? Жинни бўлиб қолибдими? Ўз-ўзидан югуриб кўчага чиқиб кетяптими? Уйларингга олиб келдин