Зулм
(Фаластин)
Мени, аёлимни, ўғлим ва қизимни яҳуд аскарлари ушлаб олиб кетишди. Бизни камситиб, хўрлаб қамоқхонага тиқишди. Зулмхонанинг ҳар бир хонасидан йиғлаган, инграган, ўкирган, додлаган овозлар келиб турар эди. Биз Аллоҳга дуо қилиб, Ундан мадад сўрар эдик. Оғриқли қийноқлардан сўнг, азонлаб эшик шарақлаб очилди. Ва
4-5 та аскар кириб келди. Улар шу қадар бақувват эдилар-ки, уларнинг чангалида қимир ҳам эта олмадик. Бизни судраб ташқарига олиб чиқдилар. Бирваракайига ҳаммамизни тепиб, оғзи-бурнимизни қонга беладилар. Сўнг мени ва ўғлимни кўз олдида аёлимни ечинтира бошладилар. Аёлим: "Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакийл", деб, додлашни бошлади. Биз ўғлим ва қизим билан аскарларга қараб: