Ёрим десам ёр-ёрларим хайрон бўлди,
Жоним десам ширин жоним вайрон бўлди.
Бир гул эдинг юрагимда униб турган,
Баҳор келмай, қуёш кулмай хазон бўлди !
Айрилганим, йўқотганим ёмон бўлди...
Йиғлаб, йиғлаб топганим шу армон бўлди...
Тонглар отмай тунлар ғамга тўлиб қолди,
Кўзларим ҳам ёшларимга кўниб қолди.
Ўйларимнинг охирини тополмайман,
Хаёлимда шўх кўзларинг кулиб қолди !
Ғамлар билан тонг отгани ёмон бўлди...
Сенсиз ғариб кун ботгани ёмон бўлди....
Соғинчларим жоним олса, айт не қилай ?!
Сенсизлидан куним тонса, айт не қилай ?!
Аламларим оғу тутса қўлларимга,
Юрак ўлмай кўнглим ўлса, айт не қилай ?!
Дилгинамни ўлдирганинг ёмон бўлди....
Севганмидинг ёки йўқми, гумон бўлди...
Дайди сев