Йиғлама
Сени ким ранжитди, қайси бағритош,
Ўзингни бунчалар тиғлама синглим,
Кўзингдан сира ҳам тукилмасин ёш,
Бу дунёни дея йиғлама синглим
Бу дунё ғамҳона дардлари кўпдир,
Хали сен билмаган гардлари кўпдир,
Гоҳида ёлғондан мардлари кўпдир,
Бу дунёни дея йиғлама синглим
Ростларидан кура ёлғонлари кўп,
Дилни эзаверган дилдоғлари кўп,
Қонлар сузиб чиққан булоғлари кўп,
Бу дунёни дея йиғлама синглим
Дунёдан ҳақиқат кузлама сира,
Мехрнинг дарёсин излама сира,
Дунёга олвориб сўзлама сира,
Дунё ўзи билан ўзи оввора
Сени ким ранжитди, қайси бағритош,
Ўзингни бунчалар тиғлама синглим,
Кўзингдан сира ҳам тукилмасин ёш,
Бу дунёни дея йиғлама синглм
1-07-2016