Бир куни фаришталар бекорчи бўлиб, бир эрмак қидириб қолишибди. Шунда улардан бири: - Келинг, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ тортишиб, одамдан бахтни ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин? Бир фаришта таклиф киритибди:
- Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз. - Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Биттаси топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди бошқаси. - Унда денгизнинг тубига яширамиз. - Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл- заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради. - Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин. Улар бах