❇️🔷❇️🔷❇️🔷❇️🔷❇️
АРО ЙЎЛДА ҚОЛГАН МУШТИПАР АЁЛ
(ҳаётий ҳикоя, 1-қисм)
Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Бу йиллар 5 аср каби чўзилди гўё. Уйимизга совчи келганида бошқа қизлар қаторида орзуларим осмон эди. Тўй ўтгандан кейин орзуларим сароб бўлди…
Эрим менга умуман меҳр бермас эди. Бошида эътибор бермадим. Аммо менинг нозу ширин сўзларимга ҳам зарда қиларди. Бир куни ҳаммасини юзимга солди, СЕНИ ОНАМ ТОПГАН, МЕНИНГ СЕНДА УМУМАН КЎНГЛИМ ЙЎҚ, МЕНДАН МЕҲР КУТМА, ШИРИН СУЗ КУТМА ВА МЕНГА ҲАМ БУ НАРСАЛАРНИ АЙТМА, деди. Нима қиларимни билмас эдим. Унинг айтишича, севган қизини олиб бермаганмишлар. Мени эса она розилиги учун олган экан.
Хуллас, тақдиримга тан бериб яшай бошладим. Кўз очиб кўрган э