БОШҚА ДУНЁ
Сенга тош отмаган инсон кўрмадим,
Кел бошингни силай эй қашқадунё.
Мансабнинг ортидан итдек юрмадим,
Улар бошқа дунё,мен бошқа дунё.
Тўнғизсифат билан олишмадим ҳеч,
Ғийбатчилар билан келишмадим ҳеч.
Кибрлилар билан сўрашмадим ҳеч,
Улар бошқа дунё, мен бошқа дунё.
Шундайлар бор фақат олса-ю бермас,
Молу-дунё йиғиш уларга ҳавас.
Худонинг бергани етар менга бас,
Улар бошқа дунё, мен бошқа дунё.
Ноҳақликни кўриб тўлғонмайдилар,
Дунё ёниб кетсин ҳеч ёнмайдилар.
Хотинни рашк қилиб,қизғонмайдилар,
Улар бошқа дунё ,мен бошқа дунё.
Дўстларга дўст бўлдим сирин сотмадим,
Муҳтож бўлган пайти ухлаб ётмадим.
Бахилнинг боғига тошлар отмадим,
Улар бошқа дунё,мен бошқа дунё.
Дастурхонда