#ибрат ЖУМБОҚНИНГ ЕЧИМИ ҚУРЪОНДАН ТОПИЛДИ. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Омина деган аёл бор эди.Ҳар куни Қуръон ўқир,имкони етганича оятлардан ёдлар эди.Икки қизини ҳам узатиб,эри билан ёлғиз яшарди. Бир куни эрига “Бориб, қизларингиздан хабар олиб келмайсизми?”,-деди. Қизларидан бири эри билан деҳқончилик қилар,иккинчиси лойдан ғишт қуйиб сотишарди. Ота қизларидан хабар олиш учун йўлга тушди.Биринчи деҳқончилик билан шуғулланадиган қизининг уйига борди.Ҳол-аҳвол сўради,меҳмон бўлди.Кейин қизидан: “Болам,қийналмаяпсизларми?”,-деб сўради. Қизи: “Йўқ,отажон.Тинч яшаяпмиз.Бу йи