Баҳор мени соғинмадингми,
Жонга тегди қишнинг азоби.
Ёдга олиб оғринмадингми,
Рашкни қўзғар аёз ҳитоби.
Чилпарчинлар синганда юрак,
Кўзни юмиб туроласанми?
Соғинчларим берганда дарак,
Суратини чизоласанми?
Сўзларингдан олайин ором,
Шеърлар айтиб бероласанми?
Ҳаловатлар этолса давом,
Ширин боқиб туроласанми?
Энтикаман ҳар лаҳза ҳар дам,
Жону-жисмим ёнаверади.
Армонларим ёнимда ҳамдам,
Азобларга солаверади.
Соғинчимсан сўлим баҳорим,
Сенга қалбим, сенгадир борим.
Гўзалигинг куйларга солиб,
Жўшиб куйлай қўлимда торим.
Сен бордирсан мунаввар олам,
Соғинчларим оқарми сойда. Хитоб қилсам етмайди нолам, Хаёлларинг ётарми ойда.
Насиб қилса тақдирим қайта, Қўл ўшлашиб юрсак бо