Семиз дея аёлим, озғинларга чопмангиз. Дўмбоғингиз юзига, камчилигин ёпмангиз. Диеата не билмаган, бебаҳо аёлингиз. Фитнес клуб кўрмаган, номусу-хаёингиз. Рўзғорим деб,болам деб, ортмас уйнинг ишидан. Ширинмасму,хўл узум, қуриган кишмишидан. Қирққа кирган нозанин, йигирмадай кўринса. Тун-кун кўзгу олдида, яшаришга уринса. Қилмай ёғли таомлар, карамга бўлса ташна. Сиз шундай қўғирчоқни, севармидингиз ошна. Ходадан бўлмас фарқи, кўйлак кийса ярашмас. Тор шим кийган парига, ори борлар,қарашмас. Ўзбегимни аёли, семирса ҳам гўзалдир. Ўн нозик ойимчадан, битта ўзи афзалдир. Ўтказмайди кунини, гўзаллик уйларида. Хизмат қилар чарчамай, махалла тўйларида. Вақти йўқдир пардозга, сурма бўлса етади. Сот