ХУДОДАН ҚЎРҚ!
Тақдир. Кулма бировга,
Куни келар дарровга.
Ўраб олар ўровга,
Худодан қўрқ, худодан.
Тақдир қилган у—Эгам,
Буйруқ билан сен бекам.
У истаса босар ғам,
Худодан қўрқ, худодан.
Излама биров кирин,
Жар солма топиб сирин.
Яхшилик учун урин,
Худодан қўрқ, худодан.
Бўлма қалбга исёнкор,
Яратган эгаси бор.
Хар қалб учун мададкор,
Худодан қўрқ, худодан.
Яшай десанг ошуфта,
Боғла худога ришта.
Гунох қилма хар ишда,
Худодан қўрқ, худодан.
Дуо қилсанг, бор жавоб,
Хеч йўқ беради савоб.
Кўрмасанг дейман азоб,
Худодан қўрқ, худодан.
Тавба сенга бўлсин ёр,
Ҳаммамизда гунох бор.
Беайб парвардигор,
Худодан қўрқ, худодан.