Қор ёғмоқда... Кўзларни қувнатиб. Дилларни яшнатиб. Юракларни энтиктириб...
Ҳаммада минг ташвиш. Биров қишга этик ололмаганидан нолийди. Биров уйининг томидан нам ўтиши мумкинлигини ўйлаб безовта... Кимдир яна бир қишга, яна бир қорга етказганига шукрона айтиб дуо қилишга ошиқади...
Шундай иссиқ уйқудан уйғонсангизда, ташқарида оппоқ қор ёғиб турган бўлса. Уйдан чиқишга эринибгина, дераза орқали кузатиб ўтирсангиз. Лекин кундалик ишлардан қолиб бўлмайди-да. Иссиқ кийимларни кийиб йўлга чиқасиз...Оёқ остида ғичирлаб ёқимли ҳисларни ёдга солаётган қорда пиёда юришдан чарчамайсиз, тўймайсиз. Нималардир эсга тушгандай бўлади. Ёрқин хотиралар, болаликнинг ғамсиз йилла