Қиёматли дўст.
Мен сени Аллоҳдан ялиниб топдим,
Сўнг қайғу эшигин мангуга ёпдим.
Гарчи бахт ортидан жуда кўп чопдим,
Менга гоҳ учради хиёнатли дўст,
Борингга беҳад шукр, қиёматли дўст.
Сендан Аллоҳимдек жон сўрамайман,
Оч қолган инсондек нон сўрамайман.
Етим қолган қушдек дон сўрамайман,
Мен илм сўрайман диёнатли дўст,
Борингга беҳад шукр, қиёматли дўст.
Сендан яширгувчи сирим йўқ менинг,
Ишонгин дилимда кирим йўқ менинг.
Хато қилсам бўлгин кўзгуйим менинг,
Бу дунё ғам экан синоатли дўст,
Борингга беҳад шукр, қиёматли дўст.
Сенсиз ҳувиллаган гирёнман ўзим,
Мисли яраланган жайронман ўзим,
Ўзимнинг ҳолимга ҳайронман ўзим.
Ёвга ҳам тилайман садоқатли дўст,
Борингга беҳад шу