XАВОТИР*ман..! Шодон деманг, лабим кулар, дилим ВАЙРОН*, Амали кам жасадимдан хавотирман . Жайрон каби ЖОНИМ* учун ҳушим ҳайрон, Қабрдаги суҳбатимдан хавотирман. Тиним билмай ЗУЛМ* қилар маккоранафс, Оташ сари етаклайди ҳою-ҳавас, Савобларим гуноҳимга келгайму бас, Кеча-кундуз ҒАФЛАТИМ*дан хавотирман... Умр шамдек ёниб-ёниб ТУГАР охир, Икки малак елкам узра мудом ҳозир, Неки АМАЛ қилган бўлсам, бори зоҳир, Менга бўлар саволимдан хавотирман. Фано ичра интиҳосин топса йўлим, Шаҳодатни айтармикан САРКАШ* тилим, Борар жойим бўлармикан сокин, сўлим, ҚАБР* томон жўнашимдан хавотирман.