Шундай шеър ёзингки,
тўйиб йиғлайин,
Дардларим тупроқдек
титилиб кетсин.
Ўтмишим маржондек
сочилиб ҳар ён,
Шовдираб атрофга
ситилиб кетсин.
Шундай шеър ёзингки,
тўйиб йиғлайин,
Қолмасин кўрмаган
кунларим сира,
Мисралар сўзласин
кўрганларимдан,
Қофия яратсин ширин
хотира.
Шундай шеър ёзингки,
тўйиб йиғлайин,
Оҳангин чаламан дил
торим билан.
Куйини кул бўлган
кўнглим билади,
Овозига жўр бўлай, оҳ
зорим билан.
Шундай шеър ёзингки,
тўйиб йиғлайин,
Азобдан йиқилган
кунларим кўрай.
Тақдирнинг зарбидан
эзилиб кетган,
Қон йиғлаб ўтказган
тунларим кўрай.
Шундай шеър ёзингки,
тўйиб йиғлайин,
Унда жилолансин
онамнинг юзи.
Ҳар қаторин ўқисам
эслайин шу он,
Ёд олай ё