Биз ўзимизга берилган рад жавобини тўғри қабул қилишимиз керак. Бу ислом одобларидандир. Аллоҳ Таъало Қуръонда: ”... Агар сизга қайтиб кетинг, дейилса, қайтинг. Мана шу сиз учун покроқдир...“, деган. Нур-28.
Бу оят кимнидир уйига бориб, кириш учун изн сўралганда уй эгаси йўқ деб, изн бермаса қайтиб кетиш лозимлиги ҳақида айтилган. Ўйлаб кўринг, шунча йўл босиб борсангизу, кетинг дейилса жимгина, тўғри тушуниб қайтиб кетиш ва кўнгилда ҳеч қандай ғашлик қолдирмаслик керак экан.
Бизчи, кимдандир ниманидир илтимос қилсак ва йўқ деган жавоб олсак бир умр гина қилиб, кек сақлаб юрамиз. Қарз сўрасак, йўқ дейилса, пули бўла туриб бермади, ҳали қараб турсин, иши тушадику деб қалбимиздаги шайтоний ҳ