____Қадим юртга қайтсин қадим наволарим,
____Қумлар босиб қуримасин дарёларим.
____Алпомишга алла айтган момоларим
____Руҳини шод этай десанг — халқ бўл, элим
____Дунёга боқ, қадди сендек ким бор яна,
____Довруғи ҳам дарди сендек ким бор яна.
____Халқ бўлишга ҳадди сендек ким бор яна,
____Мозийни ёд этай десанг — халқ бўл, элим.
____Сен тебратган бешигини Соҳибқирон,
____Сенинг боланг юлдузларга қўйган нарвон.
____Бир майизни қирққа бўлган бир тану жон
____Кунларингга қайтай десанг халқ бўл элим.
____Дарё бўлиб жўшгин энди завқи улуғ,
____Байрамингда севинч кўз ёшингга қуллуқ,
____Юртим деган жасур Юртбошингга қуллуқ,
____Унга қанот бўлай десанг — халқ бўл, элим.
____Бўлар элнинг бол