389/1. Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг ҳимоясидадир. Бас, (эй инсонлар), Аллоҳ сизларни ўша ҳимояга тажовуз қилган ҳолда топмасин. Кимни энди Ўзининг ҳимоясидаги нарсага тажовуз қилган ҳолда топса, уни юзи билан жаҳаннам ўтига ташлайди», дедилар.