Пул йўқ эди, кўз тўқ эди,
Муаллимлар ҳурматда.
Шифокор ҳам иззатда,
Қўни-қўшни йиғилиб
Турар эди хизматда.
Ҳамма эди самимий,
Алдамасди бир-бирин,
Дўстлик бўлиб бокира,
Сотмас эди, дўст сирин.
Ҳар ким ҳавасда яшаб,
Ёмонликдан қўрқарди.
Мустақиллик бизларни,
Шу кунлардан қутқарди.
Энди ҳамма ўзича,
Билганича кишнайди.
Ака - ука бир-бирин,
Пул деб ёқа ушлайди..
Унут бўлди диёнат,
Урф бўлдида хиёнат .
Бу орада ҳаммани,.
Ташлаб кетганди омад.
Бугун ҳамма ўзича,
Зўр яшашни бошладик.
Одамийликни ерга,
Тирик кўмиб ташладик.
Камбағаллик айб бўлди,
Етим кўзин ёшладик.
Одам, тирик одамни,
Ёқишни ҳам бошладик
Қадр, меҳр, диёнат,
Тушиб кетди кўп пастга.
Пулга қул, бўлиб олдик.
Жадаллаши