СОҒИНАМАН СИЗНИ ОНАЖОН..
Кўзим гирён дилим вайрон,
Кўргим келар сизни онажон,
Ўксиб дилим ўртанар ёмон,
Соғинаман сизни онажон...
Ўлим хақдир биламан эй воҳ
Банда ожиз бўларкан оллох,
Сабрлиман оллохим гувоҳ
Соғинаман сизни онажон..
Хар сўзингиз дилимга малхам,
Тополмайман дойим бирим кам
Соғинганда қучаман болам,
Соғинаман сизни онажон..
Чироғингизни ёқгим келар,
Қабрингизни ёритгим келар
Соғинч, азоб, дилимни тирнар
Соғинаман сизни онажон
Айтолмадим дилда боримни,
Баланд қўйдим ғурур оримни,
Бугун айтдим сизга зоримни,
Соғинаман сизни онажон...
Эслайман мен ширин хотира,
Хаёлимдан чиқмайсиз сира,
Излаб тополмай мен оввора,
Соғинаман сизни онажон...
Қиёматда қолдику