Садақа балони қайтаради
Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни
заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни
жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган
одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб
берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни
илтимос қилди. Аёл кетгач, халиги одам Аллоҳ учун
иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд,
ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг
хатаридан саломат бўлса.
Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва
қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона
зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида
қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув,
тинчини бузган безовталик сабабли ўз