Онажоним:
____Катта бўлсанг ким бўласан, ўғлим? дедилар.
____Олти ёш бола виқор билан “олим” бўламан, дедим.
____Онам хурсанд бўлдилар.
____Орадан йиллар ўтди, ўқидим, харф танидим.
Онажоним:
____Келажакда ким бўласан? деб яна сўрадилар.
____Шоир, ёзувчи бўламан дедим фахрландила.
Вақт тинмади.
____Ким бўлдим? - бу сафар ўзим ўзимдан сўрадим.
Жавобдан эса қочдим...
____Онажон, ёшлигимда иккимиз хохлаганимиздек на олим ва на шоир, ёзувчи бўлолмадим-а?
____Мухими, энг ақлли ўғлим бўлдинг, - фаҳрланишда давом этдилар...