ДЎСТЛАР-2 Дўстлар – нақл нима, айтинг нима у, Иймони бутунлар билади ҳақни, Ҳаёт – бу китобдир кўнгилга кўзгу, Донолар излайди нақлдан бахтни. Дўстлар – ақл нима, айтинг нима у, Илм ёритгайдир қаро зулматни, Ҳар дойим ниятни қилсангиз эзгу, Буюклардек топсак ақлдан бахтни. Дўстлар – фикр нима, айтинг нима у, Дардингизни айтинг бермай фурсатни, Ижодкорга қизиқ ҳар битта мавзу, Изласанг арзийди фикрдан бахтни. Дўстлар – куфр нима, айтинг нима у, Сўқирдек эшигин ёпманг жаннатни, Атайин кўз юмиб ичмангиз оғу, Асло тополмайсиз куфрдан бахтни. Дўстлар – узр нима, айтинг нима у, Не учун яшаймиз кутиб шавқатни, Ёки сизни биров қилганми жоду, Кутманг, ҳеч бесабаб узрдан бахтни. Дўстлар – аср нима, ай