ПУЛ ОДАМНИ БУЗМАЙДИ
Тарбияси инсоннинг англатади наслини,
Базилар пул олдида тиёлмайди нафсини.
Бу дунёда шундай бир хақиқат бор дўстларим,
Пул одамни бузмайди, кўрсатади аслини.
Бировларнинг қорни тўқ аммо кўзи тўймайди,
Ношукурга қанча кўп берсанг кўнгли тўлмайди.
Бу шундайин хақиқат туғилганки ўлмайди,
Пул одамни бузмайди, кўрсатади аслини.
Баъзилар бор пул учун, юракларга ташлар тўр.
Баъзилар бор пулни деб, отасини қилар хўр,
Ишонмасанг энг яқин чин дўстингни синаб кўр,
Пул одамни бузмайди кўрсатади аслини.
Ким пул кўриб ўзгарса, эсланг мени сўзларим.
Бойлик буни бузди деб ўйламанг хеч дустларим,
Шундай аччиқ хақиқатнинг гувоҳи бу кўзларим,
Пул одамни бузмайди, кўрсатади аслини.
Ас