📝Онамдан қолган ғалати эсдалик
(ҳаётий ҳикоя)
Баҳор келди. Ҳар гал баҳорда мени виждон азоби қийнайверади, ўзимни қўйгани жой тополмайман. Чунки ўшанда ҳам баҳор эди.
– Ойи, дам олишга бормасангиз бўлмайдими, уйда маза қилиб ўтирсангиз-чи?
Онамнинг дам олиш масканига кетаётгани менга ёқмаётганди.
– Болам, йўлланманинг пулини аллақачон нафақа пулимдан тўлаб қўйганман, сен фақат олиб бориб, олиб келиб қўйсанг бўлди, – ойимнинг овозида илтижо бор эди.
– Э, гап пулдамас, дадамни ёлғиз қўйманг, деяпман-да, — дедим сохта кулгу билан.
– Даданг нега ёлғиз бўларкан, сизлар борсизлар-ку. Бу йил ўтган йилги ўртоқларим билан келишиб йўлланма олганмиз. Насиб қилса, ўртоқларим билан бирга дам ол