Милодий 2018-йилдаги илк шеърим: БИЗЛАР БИЛАН ЖУМАГА ЧИҚИНГ! (Шавкат Мирзиёевга) Намозхонни қамоқдан сақлаб, Порахўрни зиндонга тиқинг! Халқимизнинг умидин оқлаб, Бизлар билан Жумага чиқинг! Шунда бизнинг кўнгилни топиб, Қўядирсиз ёв оғзин ёпиб. Пешонангиз саждани ўпиб, Бизлар билан Жумага чиқинг! Сизни ахир шунча йил кутдик, Ичимизга дардимиз ютдик, Бахт нелигин буткул унутдик, Бизлар билан Жумага чиқинг! Муштумзўрлар қилмасдан зўрлик, Шунда балки кўрмасмиз хўрлик. Эл дер менга қилганча жўрлик, Бизлар билан Жумага чиқинг! Шунда сизга қилганча тақлид, Қилмас бизга миршаблар таҳдид. Хақиқатгўй сохиби танқид, Би