Виждон!
Виждон уруғлари қайда бўлади,
Пок юрак, иймонли қалбда бўлади,
Кўзин пардаларин пул қоплаганлар,
Виждонин йўқотиб, ўлмай ўлади!
....
Кўзгуга бир боқиб, кўзларингга боқ!
Бойлик дарди ила, кўзлар сўлади,
Кеч бўлмай ўзингни, англа эй ўртоқ,
Виждонин йўқотган, ўлмай ўлади!
....
Дунёлар топдим деб, ўйлама нодон,
Дунёлар аслида, қалбда бўлади,
Қалбингда виждонинг бўлмаса ҳар он
Одамзод шу зайл, ўлмай ўлади!
Виждонлар аслида қалбда бўлади.....!