Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Қиёмат куни одамлар ичида энг аввал ҳукм қилинадигани шаҳид қилинган киши бўлади. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга ўз неъматларини танитади, банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Уларнинг шукронасига нима амал қилдинг?», деб сўрайди. У банда: «То шаҳид бўлгунимга қадар Сен учун жанг қилдим», деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: «Ёлғон айтаяпсан, аслида сен одамлар сени жасур-қўрқмас дейишлари учун жанг қилдинг ва дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди», дейди. Сўнг буйруқ берилади, уни дўзахга ташлаш учун юзтубан судраб олиб кетилади. Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган, ҳамда Қуръон ўқиган