🙏🏻🙏🏻🙏🏻🙏🏻🙏🏻🙏🏻🙏🏻🙏🏻🙏🏻
Тўрда ёнбошлашиб ётган тўралар,
Дардингизни олмас баъзан жўралар,
Бир кун қиёматда жавоб сўралар,
Опангизни йўқлаб туринг укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг акалар.
Кулфат келса кимлар устингдан кулар,
Мансабингни кўзлар гоҳо тулкилар
Жон илиниб куйиб йиғловчи шулар,
Опангизни йўқлаб туринг укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг акалар.
Қанча ёмон бўлинг қарғаб , сўкмайди,
Гап талашиб юзингизга бўкмайди,
Қон ютса ҳам , дардин асло тўкмайди,
Опангизни йўқлаб туринг укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг акалар.
Атроф тўла одам дея керилманг,
Хом ҳаёлу , хушомадга берилманг,
Бир ойда бир ҳол сўрашга эринманг,
Опангизни йўқлаб туринг укалар,
Сингил кўнгли