Умрини зиёда қил!
Ота – онам савлатим,
Дуогўйим, давлатим.
Қўлингдадур Оллоҳим,
Умрини зиёда қил!
Улар бизнинг бахтимиз, Шундан
баланд тахтимиз.
Хизматудур аҳдимиз,
Умрини зиёда қил!
Етакласин невара,
Атрофида чевара,
Эргашсин-а эвара, Умрини
зиёда қил.
Бўлмасин-а армоним,
Дуолари дармоним.
Қўш қанот, соябоним,
Умрини зиёда қил!