Мени ўзгаришим
(Ибратли, бўлган воқеа)
Раҳматли бувам:
--- «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҳикмат бор», дер эдилар. Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бу сўзнинг тасдиғини ўз ҳаётимда кўрдим...
Келинг, сизга бошимдан ўтган ўша ИБРАТЛИ воқеани сўзлаб берай. Зеро, шу воқеадан сўнг менинг ҳаётим тубдан ўзгариб, яхши инсонга айландим...
Мен табиатан шўх ва шаддод қиз эдим. Исмим Дийдора бўлишига қарамай, маҳаллада мени “Ўғилой” деб чақиришарди. Деярли ҳар куни бирор киши билан уришар эдим. Кунимни қўшиқ эшитиш ва телевизор кўриш билан ўтказардим. Ота-онага кўмаклашиш, қиз болалар билиши керак бўлган тикиш~бичиш, овқат пишириш каби фазилатлардан йироқ эдим. Ким билсин, ота~онамнинг ёлғиз фарзанд