..............................................................:
Бу дунё ишлари ажибданажиб,
Синовлар келади эрта ёки кеч.
Не бўлса бўлсину, аммо, бир фақат…
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Осмон ҳам титраркан она йиғласа,
Фарёдла зор қақшаб бағрин тиғласа,
Инсонмас кимдаким она йиғласа,
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Уларнинг меҳридан илийди жаҳон,
Эъзозла, қадрла, хурматла ҳамон,
Оналар муқаддас, ғанимат меҳмон,
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Майлига кўкдаги ойлар йиғласин,
Денгизу дарёлар, сойлар йиғласин,
Тиллога кўмилган бойлар йиғласин.
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Оналар дур гавҳар, эзгу аримас,
Оёғин остида жаннат, қаримас,
Бир томчи ёшига дунё арзимас…,
Онанинг кўз ёши тўкилмаси