Милицияга ишга кирмоқчи бўлган бола, ҳамма комиссиядан ўтиб, охири бошлиқни суҳбатига кирибди. Бошлиқ: — Хўш, мана комиссиядан яхши ўтибсан. Қани айт-чи, Кумушга ким заҳар бериб ўлдирган? — Билмайман ўртоқ бошлиқ. — Ньютонни бошига тепадан нима тушган? — Уни ҳам билмайман... — Сенга бир ҳафта муҳлат. Аниқлаб келасан, - дебди. Йигит уйига келса, адаси сўрабди: — Ҳа ўғлим, ишга олишдими? - деса, ўғли: — Ҳа ада олишди. Биринчи иш кунимни ўзидаёқ иккита жиноий иш ҳам беришди, - дермиш.