Маъсиятим кўксимга ёй.
Раҳматингдан умидворман,
Афв этмасанг ҳолимга вой...
Гуноҳимдан қалбим қаро,
Афсусдаман бағрим яро,
Аҳволим танг бергин даво,
Афв этмасанг ҳолимга вой...
Қайсар нодон нафсим ёмон,
Бўйин сунмас ғаним шайтон,
Ё Раб! Ўзинг асра омон,🤲🏻
Афв этмасанг ҳолимга вой...
Ҳақиқатни англаб билдим,
Дилда бўзлаб жоним тилдим,
Чин юракдан тавба қилдим,
Афв этмасанг ҳолимга вой...
Ўйлаб қўрқдим ўлмоғимдан,
Чириб тупроқ бўлмоғимдан,
Руҳимдаги сўроғимдан,
Афв этмасанг ҳолимга вой...
Шоир Расул камроқ кулгин,
Қирқдан ўтдинг тақво қургин,
Истиғфорни айтиб юргин,
Афв этмаса ҳолингга вой...
Алам азоб жонингга вой.🥲
Муҳаммадрасул Новқатлик
18.12.2025


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев