Керакли маҳсулотлар
Қўй думбаси, 400 гр
Қўй гўшти, 1 кг
Гуруч, 1 кг
Сабзи, 1 кг (бўлса сариқ, бўлмаса қизил)
Пиёз, 300 гр
Сув
Таъбга кўра туз ва зираворлар
Тайёрланиши
Қозонга 2х2 см кубик шаклида тўғраб олинган думба ташлаб, жизза тилла ранг тусга кириб, ёғи чиққунга ва жизза тилла тусга киргунга қадар эритилади ва жиззасини сузиб олинади. (Агарда жиззасини емайдиган бўлсангиз ва ёғи кўпроқ чиқсин десангиз жиззани бироз кўпроқ қозонда ушлаб туриш керак бўлади.) Жиззани асло ташлаб юборманг, чунки бу ҳам ўзгача бир таъм ва лаззатга эга. Иссиқина жиззани устига туз ва мурч сепиб, озига тўғралган пиёз билан қўшиб танаввул этилади. Қизиб турган ёғга аввал ярим халқа шаклида тўғралган пиёзни т