ОЙЛИГИМИЗ ОШИБДИ
Туш кўрибман, тушимда,
Бойлигимиз ошибди.
Қайдан бой бўлдик десам,
Ойлигимиз ошибди.
Қизғониб ҳар сўзимни,
Мағрур тутдим ўзимни,
Шира босди кўзимни,
Ойлигимиз ошибди.
Чойхонада ҳар кун ош,
Таъзимдамиш кекса-ёш,
Оз ишга катта маош,
Ойлигимиз ошибди.
Йўқ эмиш пахта териш,
Йўқ эмиш котеж қуриш,
Қолмабди бирор ташвиш,
Ойлигимиз ошибди.
Каптивамиз бор эмиш,
Доим омад ёр эмиш,
Ҳамма бизга зор эмиш,
Ойлигимиз ошибди.
Уй қуриб мисли сарой,
Кўрсатиб ҳусну чирой,
Илм аҳли бўлмиш бой,
Ойлигимиз ошибди.
Уйғонсам, бир туш экан,
Туш экан, хўп хуш экан.
Шухратбек сархуш экан,
Ойлигимиз ошибди.
Аввалом бор Ассалому алайкум!
Бугун 1-октябр «Устоз ва мураббийлар» куни! Бугунги байра