№4___Эллик йилдан кейинги дуо___
Бир неча йил олдин қўшни вилоятга йўлим тушиб, тушлик қилиш учун чойхонага кирдим. Қарасам, битта сўрида оппоқ соқолли, нуроний икки отахон ўтирган экан. Салом бериб, ёнларига ўтирдим. Ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач, мендан қаердан, қайси уруғдан эканимни сўрашди. Қишлоғимнинг номини айтган эдим, тасбеҳ ўгириб ўтирган нариги отахон: “Ўғлим, раисларинг ким?” деб савол берди. Мен узоқ жойнинг одами бизнинг раисни қаёқдан билсин, деб хаёлимдан ўтказиб: “Асқаржон деган йигит”, деб қўйдим. Отахон яна қизиқди: “Кимнинг ўғли?” “Ҳаким деганнинг”, дедим ҳайрон бўлиб. “Қайси Ҳаким? Ҳаким аравакашми, Ҳаким сариқми, Ҳаким тегирмончими?”
Энди ҳайратимнинг чеки йўқ эди. Ўзин