НАМОЗДАН ЁРДАМ ОЛИНГ
.
"Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир".
(Бақара сураси, 214-оят).
Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса: "Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.
Солиҳ салафлар ҳаётлари билан танишиш мақсадида тарих китоб